18548

​Самарқандлик коллеж ўқувчиси машинада одам уриб, қочиб кетди

Жамият 23 сентябрь 22:57 521
Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида 1994 йил туғилган Р.Ҳ. номаълум транспорт воситаси томонидан уриб кетилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Бироқ ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам бермасдан, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан кетиб қолади. Жабрланувчи эса бошқа фуқаролар ёрдамида касалхонага ётқизилади.

Зудлик билан ҳудуд ички ишлар ходимлари томонидан ушбу автомашинани аниқлашга киришилади. Натижада йўл-транспорт ҳодисасини Самарқанд туманидаги коллежнинг 2-курс ўқувчиси тегишли ҳужжатларсиз бошқа шахсга тегишли “Кобальт” автомашинасида содир этгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳ билдириш