23158

Самарқандда 2 ёшли ўғлини икки минг долларга сотмоқчи бўлган аёл жиноят устида қўлга олинди

Жамият 9 ноябрь 18:18 1 192

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида аёл икки ёшли ўғлини икки минг долларга сотишга уринди, деб хабар берди uznews.uz.

Хабарда айтилишича, 1995 йилда туғилган аёл 2015 йил июлда фарзандли бўлади. Унинг фарзанди бегоналар қўлида тарбияланади. Аёл уни 2 минг долларга сотишга қарор қилади. У савдолашиб, пулни олаётган вақтида қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди аёлни айбдор деб топди ва у олти йилга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳ билдириш