17729

Пахтани энди ким теради ёки фермерга ҳашарчидек “расходчи” керакми ўзи?

Жамият 13 sentyabr 15:51 400

“Пахта теримига Тошкентдан ҳашарчилар бормаса оқ “олтинни ким” теради?» – деган муаммо интернетнинг фейсбук тармоғида кенг муҳокама қилинмоқда. Улар орасидан сизга энг аҳамиятли фикрларни танлаб, тавсия этамиз.

“Айрим кулгили ва айрим ўринли фикрлар! Ҳурматли пахта теримини ёқлаётганлар қўллларингни кўтаринг қани нечтанг март ойидан сентябргача пахта оралагансан! Хатто айримларнинг қўли чаноқдан зирилламаган. Лекин, ақлин жамоани ўчиради. Аввало, 32 йилдан бери Баҳорда чигит экиб, кузда қанча заҳмат билан уни терадиган отамнинг ўғли сифатида, пахтани унишидан, уни йиғилиш жараёнигача эсимни танигандан бери гувоҳ бўлган инсон сифатида айтаман. Фермерга ҳашарчи деган ортиқча “расходчи” асло керак эмас.

Бечора фермерга азоб. Пахтани терсинми ёки шунча бекорчи ҳашарчиларни қорнини боқсинми? Яна ҳоким буваларимиз туради: ““обед”га ош қилсин, қўй сўйсин”- деб.” – фейсбук фойдаланувчиларидан бири.

Таниқли журналист эса пахта ҳашарчиларига нисбатан қуйидаги мулоҳазаларни қайд этган.

Каримберди Турамурод :

Кўпчиликда «Пахтани энди ким теради?» деган савол пайдо бўлибди. Битта ҳоким ўртоғим бор, кимлигини айтмайман, у ҳам маломатга қолмасин, ўша дўстим айтади: «Менга бир дона ҳашарчи керак эмас, фермерларим “дод” дейди, бир кишини ҳам даласига киргизгиси келмайди, аммо нима қилай, «каттаконлар» мажбурлаб ҳашарчи юборади. Ўша «каттаконлар»га ҳашарчи терган пахта ҳам керак эмас, аслида. Уларга ҳашарчи сони керак. Бу сон килограммларга,килограммлар пулга, пуллар «улушларлар»га айлантирилади. «Каттаконлар» ўша улушдан манфаатдор. Бўлмаса, ўша ҳашарчи деганининг турган-битгани кўтара ташвиш. Пахтани эса фермерларим ўз кучи билан бир-икки ҳафтада териб олади».
Пахта теримига борган фуқоролардан бири шундай деб ёзади:

Марям Азиззода:
Ҳакикатанам шундай!
Ўтган йили кундузги ҳашарга борганимизда,фермерлар тракторни соясида бир товоқ гўшт еб ўтирган экан. “Биз шунча пул сарфлаб ўз хисобимиздан келдик такси билан” – деганимизда, “ўша пулни бизга бериб, фамиля берсанглар бўлди, ўзимиз ёзамиз пахта, аслида ҳеч керагингиз йуқ” – деб айтганди. Тўрт ҳафтани ҳисоблаб 150 мингдан бергандик, шу билан пахта тамом….
”Буёғи сиёсатда энди опа, кетовринглар» – деганди.
Оладиган ойлик ҳаминқадар….наилож.. . Ҳай, қутилибмиз-ку, беҳад шукр!

Яна бир фойдаланувчи текин ҳашарчиларинг ортидан «пул қилинишига» шама қилмоқда.

«Пахта бойлигимиз бир – икки ойга чиқсак ўлиб қолмаймиз» -деганларни бир неча йил кузатдим . Булар деярли пахтага боришмайди, боришса ҳам пахта теришмайди. Тарозибон , ҳисобчи ёки бошқарувчи бўлиб боришади булар пахтага. Теримчилар ҳисобидан мўмайгина пул ишлашади. Қўлларини яра босиб пахтани терадиганлар «олтин қўлли» қора халқ- талаба, шифокор, ўқитувчилар бўлади.

Фермерларнинг айтишича пахтани териб олиш муаммо эмас экан. Ҳисоб рақамларидаги пулларни нақдлаштиришни осон қилиб қўйишса ва эркинлик беришса, теримчиларни жалб қилиш муаммо эмас, дейишади. Ёки пахтанинг нархини кўтариб қўйишса, маҳаллий аҳоли ва чеккадан келиб териб кетишади. Афсус бундай қилишмайди. Агар бу мажбурий меҳнатларни ихтиёрий меҳнатга айлантиришса , кўпчилик «ҳимояли» одамларнинг чўнтаги «лева»дан қуруқ қолади…

 

Изоҳ билдириш