18415

Пахта тераётган уюшмаган ёшларга қимматбахо совғалар топширилди (фотогалерея)

Жамият 22 сентябрь 9:16 496

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ташкил этилган “Ёшлар поезди” акцияси тарғиботчилар гуруҳи Чимбой туманида тушлик пайти ва кечқурун “Фидоий ёшлар отряди”да пахта тераётган уюшмаган ёшлар билан учрашишди.

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Муҳаббат Нуржанова, Қорақалпоқ эстрадаси вакиллари Арисланбек Асқаров, Гулназ Утепова ҳамда Ойбек Раҳмонов ва Давран Каунбаев ўзларининг шўх қўшиқлари билан теримчиларга хуш кайфият улашишди.

Концерт дастури якунланганидан сўнг, “Фидоий ёшлар отряди”нинг энг фаол теримчиларига ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган дазмол, телефон, элктрон иситкич ва бошқа совғалар топширилди.

Изоҳ билдириш