17760

Қорақалпоғистонда Мажбурий ижро бюроси ходимларига 17 та автомобил топширилди

Жамият 13 sentyabr 17:11 269

Нукус шаҳридаги «Ёшлар маркази» биноси олдида Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, унинг шаҳар, туман бўлимларига 17 замонавий янги русумдаги «Каптива» ва «Нексия» махсус хизмат автомобилларини топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

2017 йилнинг август ойида бюро ходимлари электр энергияси учун 24,1 миллиард сўмлик (режа 101 фоизга),  табиий газ учун 54,1 миллиард сўмлик (режа 138 фоиз) ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижроси соҳасида 565,8 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари амалда ундирилишга эришилди.

Тантанали маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов ва Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Э.Таджиев сўзга чиқишди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш