18487

Навоийдаги истироҳат боғида ёш йигит аттракциондан йиқилиб тушди

Жамият 22 сентябрь 16:11 927

Навоий вилояти Навоий шаҳар Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида 16 сентябрь, кеч соат 20:00 дан ўтганда нохуш ҳодиса рўй берган. Ёш йигит боғдаги аттракционлардан бирида учаётган вақтда хафсизлик камари носозлиги туфайли, ҳавода учиб бориб нарвонга урилган. Бу ҳақда турли ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар хабар қолдиришмоқда.

Хабарларда йигитнинг исми Баҳром Якубов дея қайд этилмоқда. У бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳатлари олгани, жумладан, қўл ва оёқлари, юз яноқлари, бурни, жағи, кўз косаси сингани, ҳозирда йигит Навоий шаҳридаги шифохонанинг Жонлантириш бўлимида ётгани айтилмоқда. Хабарларга йигитнинг оғир аҳволда ётган суратлари ҳам илова қилинган.

Ҳозирча истироҳат боғи маъмуриятидан, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан ушбу ҳодисага расман изоҳ берилмаган.

Изоҳ билдириш