17619

Лео Бокерия Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларини ўртоқлашди

Жамият 12 sentyabr 16:11 1 076

Бакулев номли юрак-қонтомир жарроҳлиги илмий маркази директори, Россия тиббиёт фанлари академияси академиги Лео Бокерия Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларини ўртоқлашди. Бу ҳақида «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ислом Каримовнинг вафот этиши – бутун мамлакат учун, айниқса, у билан суверен давлатга айланишнинг қийин йўлини бирга босиб ўтганлар учун катта йўқотишдир.

Мен бу буюк инсон билан танишиш бахтига муяссар бўлганман. Мен Президентнинг шахсий меҳмони сифатида 2004 йилда қабул қилингандим. У билан учрашув дўстона муҳитда бўлиб ўтганди. Ислом Каримов кўплаб масалалар, жумладан, республика олдида турган вазифалар ва ривожланиш истиқболлари ҳақида гапирди.

Бизнинг навбатдаги учрашувимиз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Тошкентда перинатал даврда ўлимнинг олдини олишга бағишланган форум ўтказилганида бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг дўстлари бахтига, мамлакатдаги вазият собиқ Совет Иттифоқининг кўпгина республикаларига қараганда анча яхшироқ экани маълум бўлди.

Ўтган йили менга кутилмаганда қўнғироқ қилишди ва Ислом Каримов билан юз берган ҳолат ҳақида хабар беришди. Бу тиниқ осмонда юз берган момақалдироқ каби бўлди. Тошкентга учиб келганимда ҳеч нарсанинг иложи қолмаганди, вазият аслида бошидан шундай бўлган бўлса керак. Бу кутилмаганда юз берган дард эди, у, одатда, бу ҳолатда нима билан якун топган бўлса, шундай тугайди.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар