35961

Каттақўрғон прокуратураси ўқитувчилар ободонлаштириш ишларига жалб қилинганини тан олди

Жамият 13 апрель 9:22 67

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани прокуратураси ўқитувчилар 14 март куни ободонлаштириш ишларига жалб қилинганини тан олди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, айнан ўша кунги ҳашар чоғида ёш ўқитувчи Диана Еникеева фожиали ҳалок бўлган эди.

Нашрнинг туман прокуратурасидаги манбаларига таяниб билдиришича, ободонлаштириш ишларини ўтказишда тегишли чораларни кўрмаганлик учун 29 март куни халқ таълими вазирининг буйруғига биноан туман халқ таълими бўлими мудири А. Жуманазаров ишдан олинган.

Бундан ташқари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан 42-мактаб директори Н. Болтаева ишдан олинган, директор ўриносари Х. Маматовга ҳайфсан эълон қилинган.

Прокуратура вакиллари мактаб директори ўринбосари ўқитувчиларнинг ободонлаштиришга олиб чиқилишини директор топшириғига биноан ташкиллаштирганини тасдиқлади.

Мактаб директори Ўзбекистон меҳнат кодексининг 177-моддасини бузган деб топилди. Ушбу моддага кўра, иш берувчи ишчидан унинг меҳнат мажбуриятига кирмайдиган юмушларни бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас.

«У дарҳақиқат ушбу моддани бузган, — деди нашрнинг суҳбатдоши. —Бундан ташқари, у рухсатсиз Тошкентга бориб, воқеа пайти ўша ерда бўлган. Бу икки қоидабузарлик учун у лавозимидан бўшатилди».

Изоҳ билдириш