23153

Хорижликларни Ўзбекистонга келиш тартибларига ўзгартиришлар киритилди

Жамият 9 ноябрь 8:20 805

Жорий йил 7 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси хорижий фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартибини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритди.

Қабул қилинган қарор талабларига кўра, хорижий фуқароларнинг амалда ҳисобга қўйилганлиги ички ишлар органлари томонидан автоматлаштирилган махсус электрон дастур ёрдамида текширилади.

Хорижий фуқаролар Ўзбекистон туристик визасида кўрсатилган муддатдан олдин келган тақдирда туристик визаларга Ўзбекистон ТИВ консуллик бюролари томонидан давлат чегарасидан ўтиш пунктларида тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат этилади.

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирлик, идора, ташкилот), шунингдек, хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистонга таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхона хизматлари — вақтинчалик яшаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туризм базалар ва комплекслари, дам олиш уйлари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмонхона уйлари, лагерлар, санаторийларда даволаш муассасалар)да яшайдилар.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан талабларнинг бузилиши Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Қуйидагилар вақтинчалик пропискага тенглаштирилади: сайёҳлик оператори томонидан ташкил этилган тур доирасида экскурсовод, гид ва/ёки йўриқчи-йўл бошловчи ҳамроҳлигида аҳоли пунктлари ташқарисига саёҳат амалга оширилганда, агар бундай тур муддати ёки унинг бир қисми 10 кундан ошмаса;

Хорижий фуқаролар томонидан сайёҳлик операторининг автотурини харид қилган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда саёҳат амалга оширилганда, сайёҳлик операторлари томонидан ички ишлар органларига автоматлаштирилган махсус электрон дастур ёрдамида сайёҳларнинг паспорт маълумотлари, ҳаракатланиш йўналишлари схемаси, саёҳат пайтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган электрон шаклдаги рўйхати тақдим этилиши.

Бундай жойлаштириш учун ҳар бир яшаган кун ҳисобига ЭКИҲнинг 10 фоиз миқдорида туристик йиғим ундирилади.

Изоҳ билдириш