23108

Хорижлик фирибгарлар Тошкент шахрида қўлга тушди

Жамият 8 ноябрь 13:42 1 644

Тошкент шаҳар ИИББ бозордан ҳар хил турдаги буюмларни арзон нархларда харид қилиб, фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиш ишлари билан шуғулланган 2 нафар Молдова Республикаси фуқароларини қўлга олди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Хабарда айтилишча, Тошкент шаҳар ИИББга бир неча нафар чет эл фуқаролари Тошкент шаҳридаги бозорлардан ҳар хил турдаги буюмларни арзон нархларда харид қилиб, уларни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудларида фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиб келаётганликлари ҳақида хабар келиб тушган.

2017 йил 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари махсус тезкор тадбир натижасида икки нафар циган миллатига мансуб бўлган, Молдова Республикаси фуқаролари 1991 йилда туғилган Плешко Александр ҳамда 1987 йилда туғилган Чеботарь Александрлар қўлга олинди.

Ушбу хорижий фуқаролар Тошкент вилоятида жойлашган меҳмонхонада вақтинча яшаб, Чилонзор туманидаги «Абу Сахий» бозоридан ошхона анжомлари, идиш-товоқ тўпламлари ва бошқа буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, уларни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг атрофида, бозорларда ҳамда супермаркетларда гўёки мазкур буюмлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлигини билдириб, харидорларни алдаш орқали қиммат нархларга сотиб келаётганликлари маълум бўлди.

Ҳурматли фуқаролар!!!
Бозорлар, супермаркетлар, маҳалла ва жамоат жойларида нарса буюмларни сотиш билан шуғулланиб келаётган шахслардан бирор нарса харид қилишдан аввал ушбу буюмнинг ҳақиқий эканлиги, ишлаб чиқарилган жойи, сифати ҳамда нарҳига эътибор беринг ва бу орқали алданиб қолишингизни олдини олинг.

Изоҳ билдириш