3641

Хитой фуқаросига 150 минг долларни қайтариб бермаган наманганлик тадбиркорга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Жамият 14 апрель 16:50 586

Тошкентдаги «ММ Гудвил» МЧЖда технолог сифатида фаолият юритадиган Хитой фуқароси Туди Симаюи Ўзбекистон ИИВ коррупцияга қарши курашиш бошқармасига наманганлик тадбиркордан пулини қайтариб ололмаётгани масаласида мурожаат қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аризачига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи хусусий тадбиркор Б. Мираббос 2015 йил апрель ойида тери маҳсулотларини етказиб беришни ваъда қилиб, ундан 220 минг доллар олган.

Бу маблағдан 68 850 долларига чиндан ҳам тери маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ қолган 151 150 доллар шу кунгача қайтарилмаган ёки маҳсулот тақдим этилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилоят ИИБ томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳ билдириш