23095

Халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинади

Жамият | Спорт 8 ноябрь 12:21 796

Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг, хусусан Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатининг индивидуал турларида ғолиб чиққан (1-3-ўринлар) академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилиниши белгиланди.

Авваллари бундай имтиёз халқаро танловлар ва мусобақаларда 1-5-ўринни эгаллаган ўқувчиларга татбиқ этиларди.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш