15720

Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби» раиси этиб тайинланди

Жамият 21 август 13:08 343

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” раиси этиб тайинланди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 3 август куни ижодкор зиёлилар билан ўтказган учрашувида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш таклифини берганди.

Мазкур клубнинг ҳар бир вилоятда вакиллари бўлади ва улар ҳар икки ойда учрашиб, эстрада санъатидаги муаммоларни муҳокама қилишади.

Изоҳ билдириш