592

Бухоролик «табибнинг» Хокимга кўйган талаблари

Жамият | Кўп ўқилган 10 март 15:11 692

Бухоро вилояти Олот тумани Буржоқ қишлоғида яшаган Қаҳрамон Пўлатов сохта табиблик ортидан 2 миллиард сўмдан ошиқ даромад қилгани аниқланди.

Бухоро вилояти прокуратураси вакили Ботир Султоновнинг “Ҳуқуқ” газетасига маълум қилишича, аввал тракторчилик билан шуғулланган Қ.Пўлатов ўзини кароматгўй, авлиёсифат табиб деб атаб, дев ва парилар ёрдамида ҳар қандай касални даволаши ҳақида овоза тарқатган.

Сохта табибнинг ҳузурига Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан ҳамда Туркманистон ва Қозоғистондан кунига 130 нафар атрофида бемор келган. 2016 йилнинг 16 майида туман ИИБ, солиқ идораси ҳамда давлат санитария ва эпидемиология хизмати вакиллари Қ.Пўлатовнинг уйига текширув учун боради.

Сохта табиб уйидаги беморлар билан биргаликда ҳокимият вакилларини калтаклашади ва уларни гаровга олишади.

Қайд этилишича, қуюшқондан чиқиб кетган табиб воқеа жойига етиб келган туман ҳокимига ҳам тутуриқсиз талаблар қўяди. Ҳокимият вакиллари гаровдан қандай озод этилганига оид тафсилотлар xaқида хабар берилмаган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди сохта табиб Қ.Пўлатовни 8 йилга, унинг ўғли В.Пўлатовни эса 7 йилга озодликдан маҳрум этган.

Изоҳ билдириш