3664

BBC Ўзбекистонда аккредитациядан ўтмоқда

Жамият 14 апрель 21:54 522

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида чет эллик журналистларнинг аккредитациядан ўтказилиши бўйича керакли ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов республика ташқи сиёсатининг замонавий босқичи ва унинг долзарб масалалари мавзусида ўтказилган тадбирда тез орада бу бўйича қўшимча янгиликлар киритилиши ҳақида маълум қилди.

«Дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш жараёни давом этмоқда. Чет эллик журналистлар сони ортишидан манфаатдормиз», деган Комилов.

Тадбирда иштирок этган «Кун.uz» мухбирининг Абдулазиз Комиловга асосланиб маълумот беришича, айни вақтда ВВС нашрини аккредитациядан ўтказиш жараёни олиб борилмоқда.

«BBC’нинг аризаси қабул қилинган, аккредитация қилиш ишлари кетмоқда», деган вазир.

Маълумот учун, 2017 йил 3 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қуйидаги хорижий ОАВлар аккредитациядан ўтган:
Arzu Radio TV (Афғонистон)
«ВГТРК» (Россия)
«Anadolu» АА (Туркия)
«Россия сегодня» АА (Россия)
«AzerTAj» АА (Озарбойжон)
«Trend» АА (Озарбойжон)
«Jingji Jibao» АА (Хитой)
«Казинформ» (Қозоғистон)
The Daily Ittehad (Покистон)
Reuters (Буюк Британия)
«TRT» (Туркия)
«BBC Monitoring» (Буюк Британия)
«Интерфакс» (Россия)
«ТАСС» (Россия)
«Sinhua» АА (Хитой)
«Fars news» АА (Эрон)
«Jenmin Jibao» (Хитой).

Изоҳ билдириш