10477

Ҳаж ва умрага борадиганлар учун онлайн навбат тизими жорий қилинади

Жамият 20 июнь 14:00 1 268

Ўзбекистон фуқаролари учун умра сафари квотаси 6 мингдан 10 мингга оширилди. 7 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақидаги қарори қабул қилинди.

Белгиланишича, 2 ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтида ҳаж ва умрага борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизими шакллантирилади ва доимий равишда янгилаб борилади.

Ҳаж ва умрага бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси зиёратчилар учун авиачипталар нархини арзонлаштиради.

Изоҳ билдириш