17622

Аукционга қўйилган «чиройли» авторақамлар рўйхати эълон қилинди

Жамият 12 sentyabr 16:30 421

Тошкент шаҳар ИИББ автомобилларнинг рўйхатлаш давлат рақам белгилари аукционга берилганини маълум қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда аукцион ўтказиш ахборот тизими орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича I, Iа (юридик шахслар учун), III, IIIа (жисмоний шахслар учун) типдаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукционга қўйилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиладиган, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик баравари миқдорида белгиланади.

Автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби ушбу қарорнинг 2-иловасида қайд этилган рақамлар комбинациясига нисбатан қўлланилмайди.

Ариза берувчи харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси билан РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини унинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш давлат рақами билан бошқариши мумкин.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда илгари берилган (илгари фойдаланишда бўлган) РЎДРБ берилади автотранспорт воситаси эгасидан ёки унинг вакилидан илгари берилган (илгари фойдаланилган) РЎДРБни бериш учун тўлов ундирилмайди.

Хозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан аукционга қўйилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тўғрисидаги маълумотларни avtoraqam.uzex.uz сайтидан олиш мумкин.

Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт
воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг

*) РЎДРБ – рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.

**) ЭКОИҲ – энг кам ойлик иш ҳақи.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар