20917

АҚШ элчихонаси Ғанихон Маматхоновнинг озод қилинишига оид баёнот билан чиқди

Жамият 17 октябрь 14:46 573

Америка Қўшма Штатлари Ғанихон Маматхоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бу воқеа яқиндагина бир неча виждон тутқунлари озодликка чиқарилишидан кейинги яна бир янгилик бўлиб, у Ўзбекистон ҳукумати халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш андозаларига содиқлигини намойиш этувчи қўшимча ижобий қадам бўлди.

Ғанихон Маматхонов 2006 йил қамоққа олинишидан олдин  Фарғона водийсида фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши курашиб келган.

Америка Қўшма Штатлари Президент Мирзиёев олиб бораётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларга бўлган садоқатни қўллаб-қувватловчи келгуси қадамларни кутиб қолади.

Изоҳ билдириш