28057

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи камайтирилди

Иқтисод 1 январь 23:14 1 628

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўртача ва максимал ставкасини 0,5 фоизга пасайтирилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, минимал ставка 7,5 фоиз даражасида қолади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ўртача ставкаси 16,5 фоизгача, максимал ставкаси эса — 22,5 фоизгача пасайтирилди.

Қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган.

Изоҳ билдириш