49210

Янги нархлар билан танишинг

Иқтисод 16 ноябрь 8:54 2 464

Ўзбекистон ҳукуматининг 1 ноябрь кунги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига биноан, 16 ноябрь кунидан бензин, дизель ёқилғиси, электр энергияси, табиий газ, суюлтирилган газ, иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун нархлар ошади.

Бензин ва дизель ёқилғиси
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари қуйидагича белгиланган:

Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр.

Электр энергияси

16 ноябрдан электр энергиясининг 1 киловатти 250 сўмгача (ҳозир 228 сўм 60 тийин) ошади. 2019 йилнинг 1 июнидан эса яна бир марта — 280 сўмгача ўсади.

Табиий газ ва суюлтирилган газ

Ўзбекистонда 16 ноябрдан табиий ва суюлтирилган газ ҳам қимматлашади. Унга кўра, аҳолига маиший эҳтиёжлар учун, газ ҳисоблагичлар мавжуд бўлганда табиий газнинг 1 кубометри 320 сўм бўлади. 2019 йилнинг 1 июнидан эса яна бир марта — 350 сўмгача ўсади.

Суюлтирилган газ, аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун 16 ноябрдан 950 сўмга, 2019 йилнинг 1 июнидан эса яна бир марта — 1200 сўмгача ўсади.

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти

Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари ҳам оширилади. Ҳукумат қарорида 16 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси тарифларини аҳоли учун кўпи билан 10 фоизгача ошириш ва бошқа истеъмолчилар учун таннархдан келиб чиққан ҳолда ўрнатиш белгиланган.

Маълумот учун, айни пайтда Тошкент аҳолиси, ҳисоблагич бўлган ҳолатда иссиқ сувнинг бир кубометри учун 4332 сўм ва ҳисоблагич бўлмаса, ҳар бир одам учун ойига 16 917,49 сўм тўлайди.

Марказий иситиш учун эса иситилаётган майдоннинг ҳар бир квадрат метри учун 1464,53 сўм тўланади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:

аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:

Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:

Изоҳ билдириш