11172

Яна ошдими? 27 июнь холатига долларнинг расмий курси бўйича маълумот

Иқтисод 27 июнь 10:46 740

Марказий банк илк бор бу ҳафта валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгиламади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 20 июндан бошлаб  1 АҚШ доллари курси бир ҳафта олдингига нисбатан 27,72 сўмга ошди ва 3930,91 сўмни ташкил қилган эди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Маълумки, ўтган ҳафта Марказий банк Бошқаруви жорий йилнинг 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Изоҳ билдириш