26830

Вилоятларда ташкил этиладиган хусусий боғчаларда электр ва газ учун тўловининг 50 фоизини давлат тўлаб беради

Иқтисод 19 декабрь 13:44 593

Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилди.

Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда (Тошкент шаҳри бундан мустасно) инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан “ноль” қийматда бино бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари, 2023 йил 1 январгача, фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи ўз маблағларидан тўлашлари, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Қарор билан Нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш