39063

Ўзмиллийбанк ва АҚШ Эксимбанки ҳамкорликни қайта тиклади

Иқтисод 17 май 11:05 222

2018 йил 16 май куни Вашингтонда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва АҚШнинг Экспорт-импорт банки ўртасида 100 млн. АҚШ доллари миқдорида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Меморандум АҚШнинг Экспорт-импорт банки билан савдони молиялаштириш бўйича ҳамкорликни қайта тиклаш, шунингдек, АҚШдан Ўзбекистонга товарлар ва хизматлар экспортини молиялаштириш учун ўрта ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилишини назарда тутади.

Меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистонда йирик давлат компанияларининг, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштириш имконини беради ҳамда АҚШдан юқори технологияли ускуналар етказиб берилиши назарда тутилмоқда.

Изоҳ билдириш