43022

Ўзмиллийбанк – мижозлар учун энг яхши банк

Иқтисод 26 июнь 15:27 1 312

2018 йил 23-24 июн кунлари “Ўзмиллийбанкнинг 2019-2020 йилларда ривожлантириш стратегияси”га бағишланган Стратегик сессия ўтказилди.

Ушбу тадбир семинар-тренинг ва давра суҳбати кўринишида ташкил этилган бўлиб, унда Ўзмиллийбанкнинг Бош офиси департамент директорлари, мустақил бошқарма бошлиқлари, бўлим ва филиаллар бошқарувчилари ҳамда халқаро экспертлар фаол иштирок этдилар.

“Стратегик сессия” давомида асосий мавзу бўйича тақдимотни тегишли департаментлар директорлари тақдим этдилар.

Жумладан:
– Ўзмиллийбанкнинг 2019-2020 йилларга мўлжалланган стратегик ривожлантириш режаси”нинг асосий мақсад ва вазифалари; банкнинг ходимлар билан ишлаш (HR) йўналиши;
– Самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) ва ходимларни рағбатлантиришнинг бонусли тизими;
– Ўзмиллийбанкнинг ғазначилик йўналиши;
– Ўзмиллийбанкнинг лойиҳаларини молиялаш ва инвестицион фаолияти; банкнинг корпоратив блок-кредитлаш йўналиши;
– Ўзмиллийбанкнинг корпоратив блок-мижозлар билан алоқалар йўналиши;
– Ўзмиллийбанкнинг чакана амалиётлар блоки йўналиши;
– Банк хатарларини бошқариш йўналиши;
– Ўзмиллийбанкнинг информацион технологиялар йўналишлари бўйича маърузалар эшитилди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3620-сонли Қарорига асосан банк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ҳамда банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш тўғрисида ҳам атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Тадбир қатнашчилари томонидан 2019-2020 йилларга мўлжалланган банкни ривожлантириш стратегияси бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда “Ўзмиллийбанк – мижозлар учун энг яхши банк” шиори остида ишни ташкил этишни ўз зиммаларига олдилар.

Изоҳ билдириш