41231

Ўзмиллийбанк Хитой тараққиёт банки билан $250 миллионлик янги кредит битимини имзолади

Иқтисод 6 июнь 11:50 356

2018 йил 5 июнь куни Пекинда 9-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Хитой Давлат тараққиёт банки (ХДТБ) билан 250 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит битимини имзолади.

Ушбу битим, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг ўтган йил 11-13 май кунлари Хитой Халқ Республикасига қилган давлат ташрифидан кейин янги туртки бўлган икки мамлакат ўртасида тузилган узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик туфайли эришилди.

Ҳамкорлик даврида, Ўзмиллийбанк 2006 йилдан бошлаб ХДТБнинг 5 та кредит линияларини жалб этган бўлиб, уларнинг доирасида сайёҳлик, фамацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, мева ва сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш каби иқтисодиётнинг турли тармоқларида 450 дан ортиқ лойиҳалар молиялаштирилди.

Янги кредит шартномаси ҳам йирик, ҳам кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун Ўзбекистон Республикаси юқори технологик ускуналар етказиб беришни назарда тутиб, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ташкил этишга мўлжалланган лойиҳаларни молиялаштиришни назарда тутади. Хитой давлат тараққиёт банкининг кредит линияси Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари тадбиркорлари учун очиқ.

Изоҳ билдириш