36988

Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам жамоат транспортида йўлкира нархи ошади

Иқтисод 24 апрель 21:57 1 112

Kun.Uz`нинг маълум қилишича, Нукус, Қарши, Андижон ва Наманганда ҳам жамоат транспортида йўлкира нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси ноорматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси сайтига қўйган «Шаҳарда йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақининг янги тарифини белгилаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаларида сўз бормоқда.

Ҳужжат лойиҳасида таъкидланишича, йўлкира тарифларининг оширилишига Молия вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги хати асос қилиб олинган.

Наманган вилоят ҳокимилиги томонидан киритилган қарор лойиҳасига кўра, Наманганда 2018 йилнинг 1 май санасидан эътиборан жамоат транспортида йўлкира ҳақи 1000 сўм этиб белгиланади. Ҳозирги вақтда Наманганда автобусларда йўлкира ҳақи 500 сўмни ташкил этмоқда.

Қашқадарё вилоят ҳокимилиги томонидан киритилган қарор лойиҳасига кўра, Қарши шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифи «Дамас» русумли автотранспорт воситалари учун йўлкира ҳақи бир йўловчи учун 1500 (бир ярим минг) сўм, «Исузу» автобусларига 1000 (минг) сўм этиб белгиланиши, ушбу қарор ҳокимликнинг qashqadaryo.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланмоқда.

Андижон вилоят ҳокимилиги томонидан киритилган қарор лойиҳасига кўра, Андижон шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган автобус йўналишлари учун йўл кира нархлари 1000 сўм этиб белгиланади. Андижон шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган йўналишли такси йўналишлари учун йўл кира нархлари 5 километргача бўлган масофа учун — 1000 сўм миқдорида; 5 километрдан юқори бўлган масофа учун – 1500 сўм этиб белгиланиши назарда тутилмоқда.

Қорақлпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан киритилган қарор лойиҳасига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати бир марталик автобусда йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 900 сўм ва йўналишли таксида йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 1000 сўм миқдорида белгиланиши назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Самарқанд шаҳрида жамоат транспортлари учун йўлкира ҳақи 20 апрелдан эътиборан 1200 сўм этиб белгилангани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Самарқанд шаҳрида йўлкираси 900 сўм автобус ва йўлкираси 1000 сўм бўлган трамвайлар 19 апрелдан бошлаб йўловчилардан йўлкира учун 1200 сўм олишмоқда. Гарчи сайтда муҳокама 1 майгача бўлиши назарда тутилган.

Республикамизнинг бошқа шаҳарларида шаҳар автобусларидан фойдаланишда йўлкира нархи қанча эканлигига қизиқдик:

Жумладан, муштарийларимиз автобусларда йўлкира нархи Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – 1200 сўм, Чирчиқда – 800 сўм, Урганч ва Бухорода – 700 сўм, Қўқонда – 600 сўм, Қаршида – 600 сўм (бироқ барча 500 сўм беради), Андижон, Фарғона, Наманган, Риштон ва Термиз шаҳарларида – 500 сўм эканлигини маълум қилишди.

Дарвоқе, ушбу қарор лойиҳалари муҳокамага қўйилган. Ушбу шаҳарларда яшовчи аҳолида бу борада қандайдир эътирозлар ёки таклифлар бўлса, ҳаволалар орқали бемалол кириб қарор бандларига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

  • Eldor demoqda:

    yo’l kira haqi nima un Samarqand va Toshkentda buncha qimmat boshqa Viloyatlarda arzonku.Men Samarqandanman 1200 degani bu 1500 deganida zidachi qaytarmaydiyu barbir 1000 som narmalni narx

Изоҳ билдириш