45815

Ўзбекистонликлар чет эл маҳсулотларини ҳам истеъмол кредитига олиш имкониятига эга бўлади

Иқтисод 14 август 10:25 393

Марказий банк «Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Қонун лойиҳасига кўра, юридик шахслар билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам ўз товарлари, ишлари ва хизматларини истеъмол кредити орқали реализация қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шу билан бирга, молиявий истеъмол кредити бериш бўйича амалдаги чеклов, яъни бундай кредитни фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади, деган қоида бекор қилинмоқда.

Энди ўзбекистонликлар истеъмол кредитига нафақат мамлакатда ишлаб чиқарилган, балки хорижда тайёрланган товарларни ҳам олиш имкониятига эга бўлади.

Изоҳ билдириш