29488

Ўзбекистонга Жаҳон банкининг бош ижрочи директори келади

Иқтисод 17 январь 11:34 392

2018-йилнинг 18-январ куни Ўзбекистонга Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Жаҳон банкининг делегацияси Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон ва Жаҳон банки Гуруҳи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар олиб борилиши айтилмоқда.

Изоҳ билдириш