50730

Ўзбекистондаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ошди

Иқтисод Бугун 11:26 1

Ҳукумат қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоғидаги расмий каналида хабар берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1, 2 ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари олдингидек 2,476, 2,725, 2,998 дан эмас, балки 2,847, 2,997, 3,148 тариф коэффициентидан ҳисобланади.

Бу шуни англатадики, мамлакат ҳудуди бўйлаб ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилди.

Демак, бундан кейин Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмас.

Изоҳ билдириш