35872

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 1,5 млн. сўмдан ошди

Иқтисод 11 апрель 22:28 426

Иқтисодий фаолият турлари кесимида иш ҳақи кўрсаткичларини умумлаштириш натижасида, 2018 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 548,3 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 20,1%га ўсишни таъминлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабарида маълум қилинган.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йил январь-март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича иш ҳақи таҳлили қуйидагиларни кўрсатмоқда:

ахборот ва алоқада 28,9%,

молиявий ва суғурта фаолиятида 28,6%,

саноатда 27,5%,

қурилишда 24,8% кузатилди.

Изоҳ билдириш