19441

Ўзбекистонда нақд валюта сотиш ҳали бошланмади

Иқтисод 2 октябрь 16:45 524

Банк соҳаси вакилининг сўзларига кўра, аҳолига нақд валюта сотиш йўриқномаларини белгилайдиган ҳужжат яқин кунларда пайдо бўлиши керак

«10 октябргача керакли йўриқномаларни оламиз ва уларни амалга оширишга киришамиз. Айни дамда ушбу ҳужжат тайёрланиб Адлия вазирлиги, Сенат ва Марказий банк томонидан кўриб чиқилмоқда», — деди банк ходими.

Унинг сўзларига кўра, сотиш миқдорида чекловлар, ва валюта сотишга доир барча тафсилотлар ушбу ҳужжат чиққанидан кейин маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслар ва тадбиркорлар учун нақд валюта сотиб олиш ҳуқуқи берилиши ҳақида эълон қилинган эди.

Изоҳ билдириш