46961

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

Иқтисод 5 сентябрь 17:11 1 198

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 6 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари +15.70 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 7842.93 сўмга тенг бўлиб турибди.

Евро курси ҳам +0.99 сўмга ошиб, 9097.01 сўмни ташкил қилган.

1 Россия рубли курси эса 0.29 сўмга пастлаб, 1 рубл 116.17 сўмни ташкил этди.

Изоҳ билдириш