46566

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Иқтисод 27 август 13:15 1 401

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 28 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари +23.44 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 7827.23  сўмга тенг бўлиб турибди.

Евро курси ҳам +170.83 сўмга ошиб, 9096.02 сўмни ташкил қилган.

1 Россия рубли курси эса +0.76 1  сўмга кўтарилиб, 116.46 сўмни ташкил этди.

Изоҳ билдириш