50018

Ўзбекистонда қандай автомашиналардан импорт божи ундирилмайди?

Иқтисод 17 декабрь 14:22 1 385

Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб хориж енгил автомобилларидан божхона тўловларини ундириш тартиби жорий этилади, деб хабар қилди Podrobno.uz.

ДБҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Фаррух Файзуллаевнинг сўзларига кўра, ўзгаришлар ишлаб чиқариш йили икки йилдан ортиқ бўлмаган, нархи 40 минг доллар ва ундан юқори бўлган автомашиналарга тааллуқли бўлади.

Бундай автомашиналардан импорт божи ундирилмайди. Фақат 20 % акциз солиғи ва 20 % қўшилган қиймат солиғи ундирилади. Олиб кирилган автомашина қийматидан ягона божхона тўловларнинг ставкаси 44 % бўлади.

Бошқа автомашиналарга божхона тўловларининг ставкалари ўзгармади.

“Республикада ўрта синф автомобиллари ишлаб чиқарилади, GM Uzbekistan бор. Давлат ўз ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилади. Шунинг учун бизда ишлаб чиқарилмайдиган премиум-класс  автомобилларига нисбатан импорт божи бекор қилинди”, – деб қўшимча қилди у.

Изоҳ билдириш