31948

Ўзбекистонда 2018 йил учун кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати белгиланди

Иқтисод 15 февраль 15:17 932

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан 2018 йил учун кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати тўғрисида маълумот тақдим этди, деб ёзади Norma.

Ўз кўчмас мулкингиз тўғрисида батафсил маълумотни онлайн режимида олиш мумкин.

Кўчмас мулкларнинг кадастр қиймати тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1043-сонли қарори талаблари асосида тақдим этилган.

Муайян объектларнинг қиймати тўғрисидаги ахборот уларнинг эгалари учун бу ерда тақдим этилган.

Изоҳ билдириш