34090

Ўзбекистон Тожикистонга сотадиган табиий газнинг нархи маълум булди

Иқтисод 15 март 8:29 491

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлган ташрифи давомида газ етказиб бериш ҳақида шартнома имзоланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш ҳақида газ тақсимлаш компаниялари томонидан имзоланган шартномага кўра Тожикистон 126 миллион метр куб газ импорт қилади”, — дейилган Савдо-саноат палатаси хабарида.

Газ етказиб бериш ҳақидаги шартнома «Тожиктрансгаз» ОАЖ ва «Узтрансгаз» АЖ раҳбарлари томонидан имзоланган.

Ушбу шартнома икки мамлакат мутахассислари томонидан бир неча ой давомида муҳокама қилинганидан сўнг Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега бўлган ташрифи давомида имзоланди.

Шартномага кўра Ўзбекистон Тожикистонга табиий газнинг 1 минг метр кубини 120 доллардан етказиб беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Тожикистон энергетика тизими билан паралел ишлайдиган бешта электр узатиш линияси фаолиятини қайта тиклайди. Бугунги кунда қуввати 220 кВ бўлган тўртта ва қуввати 500 кВ бўлган битта линия тайёрланган. Ушбу электр узатиш тармоқлари Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика тизимини бир-бирига улайди.

Изоҳ билдириш