1516

Ўзбекистон тарихида биринчи марта эркин сайёҳлик зонаси яратилади

Иқтисод 25 март 16:13 391

Янги зона Бухоро марказида яратилади ва «Боқий Бухоро» деб аталади. Ҳудудда турли хизмат тоифали меҳмонхоналар, кўнгилочар ва савдо иншоотлари, шу жумладан 500 ўринга мўлжалланган амфитеатр, боулинг-клублар, караоке-барлар, кафе ва ресторанлар қурилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда яқин уч йил ичида мамлакат тарихида биринчи марта эркин сайёҳлик зонаси яратилади. Зонанинг яратилиши таклифи Давлат туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Миллий Банк томонидан ишлаб чиқилган.

Янги зона Бухоро марказида яратилади ва «Боқий Бухоро» деб аталади. Ҳудудда турли хизмат тоифали меҳмонхоналар, кўнгилочар ва савдо иншоотлари, шу жумладан 500 ўринга мўлжалланган амфитеатр, боулинг-клублар, дискотека, караоке-барлар, кафе ва ресторанлар қурилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу иншоотлар бу қадимий заминга ташриф буюрган хорижий сайёҳларга куну тун хизмат кўрсатади. Меҳмонлар бу ерда миллий ва дунё таомларини татиб кўришлари, дўконлардан сувенирлар ва бошқа маҳсулотларни харид қилишлари, кўнгилочар масканларда дам олишлари мумкин бўлади. Лойиҳада «Боқий Бухоро» ЭСЗ иштирокчилари Президентнинг 2016 йил 26 октябрдаги 4853-сонли ПҚда кўзда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиши қайд этилган.

Шунингдек Бухоронинг тарихий қисмида ҳунармандлар даҳаси ва ёпиқ бозор бунёд этилади. Бу маскан 2 қаватли уйлар, анъанавий ҳунармандчилик устахоналари, миллий сувенир маҳсулотлари, зардўзлик буюмлари, китоблар, мева ва сабзавотлар, ширинликлар ва сайёҳлар орасида талабгор бошқа товарлар сотиладиган дўконлардан иборат бўлади.

Юқорида қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш ишлари тахминан жорий йилнинг 1 июлидан бошланади ва 2018 йилнинг март ойидан лойиҳанинг биринчи босқичи ишга тушиши таъминланади.

Изоҳ билдириш