4474

Ўзбекистон Қозоғистонда тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига акциз солиғини камайтирди

Иқтисод 21 апрель 16:53 425

Жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан Ўзбекистон Қозоғистонда тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун акциз солиғини камайтирди.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, ушбу чора Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Қозоғистонга амалга оширган ташрифининг маҳсулидир.

Макарон маҳсулотлари учун акциз солиғи умуман бекор қилинди. Авваллари бундай маҳсулотлар учун 30 фоиздан 50 фоизгача солиқ олинар эди.

Ун, ўсимлик ёғи, консерваланган сабзавотлар, мева-сабзавот шарбатлари учун эса акциз солиғи бир неча баравар камайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистон Ўзбекистонда 426,9 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилган.

Изоҳ билдириш