589

Тошкентнинг бир катор кўчалари да таъмирлаш ишлари бошланди

Шу кунларда пойтахт Тошкент шаҳрининг қатор автомобиль йўллари ва кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. 7 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси бошқарув кенгаши томонидан “2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури” тасдиқланди. Бу ҳақда “Ўзавтойўл” АК Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Дастурга мувофиқ, кўчаларни жорий ва капитал таъмирлаш 2 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда таъмирлаш учун 20,6 миллиард сўм, иккинчи босқичда эса 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши мўлжалланган.

Айни вақтда Юнусобод тумани Юқори Қора қамиш, Мойқўрғон ва Барака кўчаларидаги 7,1 км узунликдаги йўлда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлса, Сергели туманидаги Обиҳаёт, Нилуфар, Райҳон, Дарё бўйи, Канора кўчаларидаги 9,5 км узунликдаги йўлда тўла таъмирлаш ишлари бошланган.

Таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхоналар томонидан амалга оширилмоқда.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар