50740

Тошкентда топилган қиймати 1 млн доллардан ортиқ хазина юзасидан расмий маълумот берилди

Иқтисод Бугун 20:57 1

Ўзбекистон Фанлар академияси ҳозирча Тошкентдаги князь Романов саройидаги хазина билан боғлиқ бўлган масалалар билан шуғулланмаяпти.

Куни кеча ОАВларда Тошкент марказидаги эски бинолардан бирининг ертўласида олиб борилган қидирув вақтида шу бино ертўласидан 80 йиллар аввал йўқолган хазина топилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

«Фанлар академиясининг тарихчилари ва экспертлари ҳозирча бу масала билан шуғулланишмаяпти. Ҳозир бу маълумотни ўрганмоқдамиз, чунки бундай хабарлар бир йил олдин ҳам бўлганди», — деб маълум қилишди Фанлар академияси матбуот хизмати.

Илгарироқ, Миллий университет олимлари пойтахт марказидаги эски бинолардан бирининг ертўласида олиб борилган қидирув вақтида шу бино ертўласидан ноёб санъат асарлари, олтин қуймалар, олтин, кумуш танга ва идишлар, қадимий суратлар, иконалар, қимматли металлдан ясалган буюмлар топилганлиги ҳақида хабар берилганди. Sputnik ҳозирча университет мутахассисларидан изоҳ олишга муваффақ бўлмади.

Изоҳ билдириш