69

МАК апрелдан Душанбега парвозларни амалга оширишни бошлайди

Иқтисод | Фотопроектлар 17 февраль 11:32 404

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси апрелдан Тошкентдан Душанбега (Тожикистон) рейсларни амалга оширишни бошлайди. 26 мартдан жорий этилувчи МАК парвозлар жадвалига мувофиқ, рейслар А320 самолётларида ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ва Тожикистон 2017 йил бошидан 1992 йилда тўхтатилган авиақатновларни қайтадан йўлга қўйишга келишиб олган эди. Авиарейсларни Тожикистон томонидан — «Сомон-Эйр», Ўзбекистон томонидан — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниялари амалга оширади. «Сомон-Эйр»нинг биринчи рейси 20 февралга белгиланган эди, бироқ тожик авиакомпанияси зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмагани сабабли парвоз бекор қилинди.

Апрелдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Лаҳорга (Покистон) ҳам рейсларни очади. Бундан ташқари, Нью-Йорк, Сеул, Минераль Сувлар, Сочи ва Остонага парвозлар частотаси оширилади. Дубай, Москва ва Истанбулга парвозлар Boeing-787 Dreamliner лайнерларида амалга оширилади.

Изоҳ билдириш