39747

Тадбиркорларга 3 фоизлик имтиёзли кредитлар берилади

Иқтисод 23 май 12:11 5 460

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан Андижон вилоятида «Ҳар бир оила тадбиркор» шиори остида имтиёзли кредитлар тақдим этилади. Бу ҳақида Asr.Uz`нинг ишончли манбаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, редитлар йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланади.

Микрокредитлар 3 ойлик имтиёзли давр билан биргаликда тақдим этилади.

Жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача (17 млн сўмдан ортиқроқ),

давлат рўйхатидан ўтган субъектлар учун эса энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача (172 млн. сўм) миқдорида кредитлар ажратилади.

Кредитлар ажратиш аниқ мақсадли бўлиб унда 20 та қуйидаги йўналиш белгиланган

  1. чорвачилик,
  2. қуёнчилик,
  3. паррандачилик,
  4. балиқчилик,
  5. асаларичиликни ривожлантириш,
  6. иссиқхоналарни қуриш,
  7. боғ ва токзорлар барпо этиш,
  8. уруғликлар,
  9. минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш,
  10. сартарошлик,
  11. косметолог хизматлари,
  12. косибчилик,
  13. косибчилик бўйича пойабзал тикиш ва тайёрлаш,
  14. металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш,
  15. ёғоч ва алюминий (пластик) профилидан дераза ромлар тайёрлаш,
  16. заргарлик буюмларини ясаш,
  17. соатсозлик,
  18. транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш,
  19. ҳаммом ва сауна хизматлари,
  20. миллий ширинликлар ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби тадбиркорлик фаолиятлари учун берилади.

Маълумотларга кўра, шу мақсадда Марказий банкнинг Андижон вилоят бошқармасига 800 млрд сўм миқдорида маблағ ўтказилган. Кредитга бўлган талабга қараб яна шунча миқдордаги сумма ажратилиши мумкин.

Изоҳ билдириш