35326

Солиқ тизими ўзгарса, Ойлик иш ҳақилар ошадими?

Иқтисод 5 апрель 16:18 767

Маълумки, шу кунларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси қизғин муҳокама бўлмоқда. Ушбу ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти юзасидан Давлат солиқ қўмитаси изоҳ берди.

Тақдим этилаётган янги концепцияда юридик шахслар, тадбиркорлик субектларига енгиллик яратиш билан бирга оддий фуқароларни солиққа тортиш йўналишида ҳам ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда, амалдаги солиқ қонунчилиги талабларига кўра жисмоний шахсларнинг иш ҳақи фондидан олинадиган солиқ ва мажбурий тўловлар икки қисмга бўлинади.

Биринчиси тўланиши бевосита жисмоний шахсларнинг зиммасига юклатилган солиқ ва мажбурий тўловлар бўлиб, булар тўртта шкаладан иборат даромад солиғи (0 фоизда 22,5 фоизгача) яъни:

Бундан ташқари, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали (8 фоиз) тўланади.

Иккинчиси микрофирма ёки кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари томонидан ҳар бир ходим учун 15 фоиз, бошқа турдаги хўжалик юритувчи субектлар томонидан эса 25 фоиз миқдорда тўланиши лозим бўлган ягона ижтимоий тўловдир.


Бундан кўринадики, бугунги кунда иш берувчилар томонидан жисмоний шахсларга ҳисобланган иш ҳақи фондидан жами 45-55 фоиз миқдорида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланиб, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказиб келинмоқда.

Иш ҳақи фондидан ҳисобланадиган ягона ижтимоий тўлов ставкаларининг юқорилиги айрим тадбиркорлик субектлари томонидан ходимларни ноқонуний равишда ишга ёллаш ва “конверт” усулида ҳақ тўлашга сабаб бўлмоқда.

Янги Концепцияда эса, жисмоний шахслар томонидан тўланадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ҳамда Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини 25 фоиз миқдорида бўлган ягона солиққа бирлаштириш таклиф этилмоқда.

Юқоридагилардан кўринадики, таклиф этилаётган тартиб, фуқароларнинг солиқ юкининг камайишини таъминлаши билан бир қаторда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқишнинг соддалаштирилган механизмини яратади.

Эслатиб ўтамиз, Norma ахборот-ҳуқуқий портали Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган «меҳнатдан солиқлар» бўйича янгиликларни шарҳлаган эди.

Изоҳ билдириш