50069

Солиқ қарзи пластик карталардан сўзсиз ундирилади

Иқтисод 18 декабрь 22:20 466

«Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги идоралараро қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан тайёрланган лойиҳада қайд этилишича, қарздор жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи банк пластик карталаридан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ундириб олинади.

Банк пластик карталардан жисмоний шахсларнинг мол-мулк, ер солиқлари ва даромадлар тўғрисидаги декларация асосида ҳисобланган солиқ ҳамда тадбиркорлик мақомини йўқотган ва банкда ҳисобварақ очмаган ёки банк ҳисобварақлари ёпилган якка тартибдаги тадбиркор-жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича солиқ қарзи сўзсиз ундирилади.

Ҳужжат муҳокамаси 2019 йилнинг 2 январигача давом этади.

Изоҳ билдириш