28417

Шавкат Мирзиёев Европа инвестиция банки билан келишувни тасдиқлади

Иқтисод 6 январь 16:53 395

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа инвестиция банки (ЕИБ) билан ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳадли битимни тасдиқлади. Давлат раҳбарининг тегишли қарори 2018 йил 4 январда имзоланган.

Ўзбекистон ҳукумати ва ЕИБ ўртасида 2017 йилнинг октябрь ойида Вашингтонда мамлакатдаги молия муассасасининг мамлакатимиздаги фаолият бошлашини назарда тутувчи ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди.

Президент қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ЕИБ билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва мазкур келишувни амалга ошириш учун масъул орган сифатида тайинланган.

Шу тариқа Ўзбекистон ЕИБ фаолият юритадиган Марказий Осиёдаги тўртинчи мамлакат бўлди. Бугунги кунда банк Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистонга инфратузилма лойиҳалари, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш учун қарийб 710 миллион евро маблағ ажратган.

Изоҳ билдириш