20553

Туристик йиғим ундириш миқдори ўзгарди

Иқтисод 13 октябрь 9:19 510

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартириш киритилди.

2017 йил 9 октябрдан бошлаб жойлаштириш воситалари томонидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари – вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида (2017 йил 9 октябр ҳолатига 14977,5 сўм) жойлаштириш воситаларида яшаган ҳар бир куни учун ундирилади.

Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади

Изоҳ билдириш