41418

Samarkand City туристик зонаси қурилиши бўйича меморандум имзоланди

Иқтисод 7 июнь 23:36 339

Пекинда 9-10 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида, 6 июн куни Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Хитой Ипак йўли фонди билан Samarkand City туристик зонаси қурилиши лойиҳаси бўйича англашинув меморандумини имзолади. Бу ҳақда ТИФ Миллий банки банк матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу англашув меморандумида Samarkand City лойиҳасининг ҳамкорликда амалга оширилишини кўзда тутади.

Лойиҳа Самарқанд шаҳрининг машҳур тарихий ва маданий марказ сифатидаги туристик салоҳиятини ошириш ва «XXI аср Ипак йўли дурдонаси» яратилишини ўз ичига олади.

Миллий банк ушбу лойиҳани хорижий инвестор билан ҳамкорликда молиялаштирилиши учун жавоб берадиган бош муассаса этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлар дастурини қабул қилганди.

Изоҳ билдириш