47456

Россиядан Ўзбекистонга жўнатилган пул маблағлари миқдори маълум қилинди

Иқтисод Бугун 8:48 0

Ўзбекистон Республикаси ўтказилган маблағлар бўйича етакчилик қилмоқда, дейилган Россия Марказий банки хабарида.

“2018 йилнинг иккинчи кварталида Россиядан Ўзбекистонга бир миллиард доллардан ортиқ маблағ келиб тушди. Улардан 759 миллион $ – Ўзбекистон фуқароларидан ва 318 миллион $ Россия фуқароларидан. Ҳар бир ўтказманинг ўртача миқдори 375 $ ни ташкил қилди”, – дейилган хабарда.

Ўзбекистондан Россияга ўтказилган маблағлар миқдори 95 миллион долларни ташкил қилди.

Таққослаш учун ушбу давр ичида Россиядан Тожикистонга 672 миллион доллар ўтказилган, Қирғизистонга эса 681 миллион $.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилга қадар Россиядан Ўзбекистонга ўтказилаётган маблағлар ҳажми йилига ўртача 5,5 млрд $ни ташкил қилар эди. 2015, 2016 йилларда, Россияда доллар курсининг ўсиши оқибатида, ушбу ўтказмалар ҳажми ўртача 2 баравар камайди (2,7 млрд$) . 2017 йилдан бошлаб ўтказмалар ҳажми ошиши кузатила бошлади (3,9 млрд$) .

Изоҳ билдириш