24327

Россия Ўзбекистон учун нефть еткизиб беришни бошлади

Иқтисод 21 ноябрь 11:30 698

Россия 16 ноябрдан 20 ноябргача «КазТрансОйл» магистрал нефт қувурларига Ўзбекистон учун мўлжалланган 20,95 минг тонна нефть маҳсулотлари еткизиб берди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон нефт компанияси матбуот хизмати.

Чимкент яқинида жойлашган «Шагыр» нефть қуйиш эстакадасидан темирйўл цистерналарарига 13,3 минг тонна нефть маҳсулотлари қуйиб берилди.

“Қооғистон ва “КазТрансОил” АЖнинг транзит имкониятларини намойиш қилиш учун Ўзбекистон йўналишига Россия нефтини етказиб бериш — муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеадир. Техник жиҳатдан биз ушуб йўналишда қўшимча нефть еткизиб беришга аллақачон тайёр эдик”, — деди “КазТрансОил” бош директори Димаш Досанов.

Нефть қувурлар орқали «Шагыр» нефть қуйиш эстакадасигагача еткизиб берилади ва у ерда темирйўл цистерналарига қуйилади. Ундан сўнг эса темирйўл орқали Ўзбекистонга еткизиб берилади. Еткииб бериш режасига кўра, Ноябрда транзит ҳажми 30 минг тоннани ташкил қилади. 2017 йил охирига қадар ушбу йўналишда 80 минг тоннагача нефть еткизиб бериш режалаштирилган.

Россия нефтини Ўзбекистонга Омск — Павлодар — Чимкент —»Шагыр» нефть қуйиш эстакадаси орқали еткизиб бериш 16 ноябрдан бошланди.

Изоҳ билдириш