43502

Расман: иш ҳақи, стипендиялар ва нафақа миқдори оширилди

Иқтисод 3 июль 8:43 1 241

2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенcиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонда шундай дейилади.

Давлат раҳбари имзолаган ҳужжатга кўра, эндиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи – ойига 184 300 сўм;

ёшга доир пенcиялар – ойига 360 460 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида этиб белгиланади.

Иш ҳақи ҳамда пенcияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Изоҳ билдириш